$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Туркияда 39 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқаросига суд ҳукми ўқилди

Туркияда 39 кишини ўлдирган Ўзбекистон фуқаросига суд ҳукми ўқилди

2017 йили Истанбулда 39 кишининг ўлимига сабаб бўлган террорчига суд ҳукми ўқилди. Туркияда террорчилик ҳаракатларини амалга ошириб, қўлга олинган Ўзбекистон фуқароси Абдулқодир Машарипов 40 марталик умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Унга шартли равишда 1368 йиллик қамоқ жазоси белгиланди. Машариповга ҳеч қачон муддатдан олдин озод қилиш (амнистия) қоидалари қўлланилмайди.

Эслатиб ўтамиз, 2017 йилнинг 1 январь куни Машарипов Босфор бўғози яқинида жойлашган Reina клубига автомат ёрдамида қуролли ҳужум уюштирган, унинг ҳаракатлари оқибатида 39 киши ҳалок бўлган, 65 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олганди. Ўшанда ИШИД террорчилик ҳаракати воқеаларни ташкиллаштирганини ўз бўйнига олиб чиққанди.