$
 12711.00
21.0
 13538.49
12.22
 136.31
0.36
weather
+26
Кечаси   +14°

Ёшлар ишлари агентлиги “Ўзбекистон учун 100 ғоя” лойиҳасига старт берди

Ёшлар ишлари агентлиги “Ўзбекистон учун 100та ғоя” лойиҳасига старт берди

Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги, IT-парк ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 5та ташаббуси лойиҳа офиси ҳамкорликда “Ўзбекистон учун 100та ғоя” лойиҳасига старт берди. Республика миқёсидаги кенг қамровли тадбирда 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган ёшлар Ўзбекистонни ривожлантириш ёки қайсидир соҳадаги муаммога ечим топишга хизмат қиладиган ғоя ва ташаббуслари билан қатнашиши мумкин.

Йўнашлар:

  1. Илм-фан, таълим ва соғлиқни сақлаш;
  2. Маданият ва санъат;
  3. Медиа;
  4. Спорт ва туризм;
  5. Давлат хизматларини ривожлантириш;
  6. Қурилиш, архитектура ва транспорт;
  7. Тадбиркорлик ва бандлик;
  8. Қишлоқ хўжалиги, ирригатсия ва агро технологиялар;
  9. Ахборот технологиялари ва инновациялар;
  10. Экология, қайта тикланувчи энергия манбаалари ва кимё технологиялари.

Лойиҳа уч босқичда ўтказилади: саралаш, ҳудудий (яримфинал) ва республика (финал). Ҳудудий босқчига (яримфинал) ҳар бир ҳудуддан 100 тагача лойиҳа саралаб олинади ва 1400 та лойиҳа ичидан энг сара 100 та лойиҳа ғолиблар қаторидан жой олади.

Аризалар 20 июнга қадар онлайн тарзда www.100ideas.uz сайти ёки @yuzideas_bot телеграм-боти орқали қабул қилинади.

Лойиҳа қамрови: ҳар бир ҳудуддан 100 нафар ёшлар иштирок этади жами: 1400 нафар. Бундан ташқари, ҳар бир ҳудудда 2 кунлик тадбир ва учрашувлар бўлиб ўтади. Уларнинг ҳар бирига 1 500 нафардан ортиқ ёшлар келиши кутилмоқда. Ҳар бир вилоятда ярим финалда умумий қамров 21 000 нафардан ошади. Республика босқичида ўртача 5000-6000 нафар ёшлар иштирок этишлар кутилмоқда. Умумий ҳисобда тадбирларда 30 000 нафар қатнашади. Умумий кўришлар сони сони 20-30 млнга етиши кутилмоқда.

 

Батафсил:

Сайт: http://www.100ideas.uz/

Телеграм-бот: http://t.me/yuzideas_bot

Facebook: http://facebook.com/yuzideas

Instagram: http://instagram.com/100ideas_uz/

YouTube: https://www.youtube.com/channel/UCeSWNufoxaSJu8_1XMBhkhA

Теги :
Жамият