$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва Буюк Британия вакиллари икки мамлакат соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар

Тошкентда "соғлиқни сақлаш келажаги: Буюк Британия ва Ўзбекистон ўртасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этиш бўйича тажриба алмашиш"мавзусида халқаро давра суҳбати бўлиб ўтди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Буюк Британия Миллий Соғлиқни сақлаш хизмати вакиллари ва экспертлар иштирок етди. 

Учрашув AstraZeneca халқаро биофармацевтика компанияси томонидан Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси кўмагида ташкил этилди. Давра суҳбати соғлиқни сақлаш келажаги: «Юқори сифатли тиббий ёрдамни қандай таъминлаш ва беморларга даволашнинг янги усуллари мавжудлиги мавзусидаги мунозара билан якунланди». 

Мутахассислар Буюк Британия ва Ўзбекистон соғлиқни сақлаш моделлари ҳақида умумий маълумот бериб, бугунги кунда икки мамлакат регуляторлари, шифокорлари ва беморлари дуч келаётган муаммоларни баён қилдилар. Давра суҳбатида таълим, рақамлаштириш, касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олиш, ташкилий такомиллаштириш каби ўсиш нуқталарини ажратиш билан соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш истиқболлари ҳам муҳокама қилинди. Иштирокчилар икки мамлакатнинг дори-дармон таъминоти тизимлари тажрибаси билан ўртоқлашдилар, шунингдек, соғлиқни сақлаш тизимини молиялаштириш барқарорлигини таъминлаш шароитида даволашнинг илғор усуллари мавжудлигини яхшилаш имкониятларини кўриб чиқдилар.