$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Aндижонда фуқарони қийноққа солиб ўлдирган ИИБ ходимларига суд ҳукми ўқилди

Aндижонда фуқарони қийноққа солиб ўлдирган ИИБ ходимларига суд ҳукми ўқилди

Бугун Андижон вилоят суди биносида 2020 йилнинг май ойида фуқаро A.Aбдукаримовнинг калтакланиб, касалхонада вафот этиши ишига алоқадор ИИБ ходимларига суд ҳукми эълон қилинди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, суд ҳукмида қуйидагилар белгиланди:

Д. Ҳамралиев 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 9 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Қ. Қодиров 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Э. Райимжонов 2 йил ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

Ф. Ҳусанбоев 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 10 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

П. Мамажонов 2 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 8 йил 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони умумий тартибли колонияда ўташ белгиланган.

А. Тўрақулов 1 йил муддатга ички ишлар идораларида ҳамда бошқа мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 1 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Жазони манзил-колониясида ўташ белгиланган.