$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда зилзила кузатилди

Ўзбекистонда зилзила кузатилди

Бугун тонгда Тошкент вақти билан соат 08:10 да Тожикистон-Қирғизистон чегарасида ер силкиниши қайд этилди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази маълумотларига кўра, ер силкиниши координаталари: 39,49 градус шимолий кенглик; 71,75 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=4,9. Чуқурлик 10 километр. 

Ер силкиниши эпицентридан Тошкентгача бўлган масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 292 километр.

Ер силкиниши Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент: 292 километр, 2 балл.

Наманган: 168 километр, 3 балл.

Андижон: 152 километр, 3 балл.

Фарғона: 99 километр, 4 балл.

Гулистон: 276 километр, 2 балл.

Жиззах: 341 километр, 2 балл.

Самарқанд: 411 километр, 2 балл.

Теги :
Жамият