$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Зироат Мирзиёева фонди инклюзив таълимни ривожлантириш бўйича меморандумга қўшилди

Зироат Мирзиёева фонди инклюзив таълимни ривожлантириш бўйича меморандумга қўшилди

Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги (ПИИМА) ҳамда “Zamin” халқаро жамоат жамғармаси ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақида агентлик матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, мазкур ҳужжатни “Zamin” халқаро жамоат жамғармаси директори Тамила Алиева ва Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги директори Ҳилола Умарова имзолаган.

Томонлар аҳолининг заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш, уларни ижтимоий ҳимоя қилиш, таълим, хусусан, инклюзив таълим сифатини яна-да ошириш, соҳага ахборот технологияларини кенг жалб этиш масалалари бўйича ўзаро ҳамкорлик қилади.

Ушбу меморандум Ўзбекистонда инклюзив таълим ҳамда ахборот-технологиялари бўйича билим бериш жараёнларини яна-да яхшилаш учун пойдевор вазифасини ўташи, ўзаро ҳамкорликдаги лойиҳаларда, асосан, болаларга ахборот-технологиялари бўйича бошланғич ва асосий билимлар берилиши айтилмоқда.

Маълумот учун, “Zamin” халқаро жамоат фонди:

1) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;

2) ҳаво ифлосланишини мониторинг қилиш, тупроқ унумдорлигини тиклаш ва ичимлик суви билан таъминлаш бўйича лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш;

3) ижтимоий ривожланишга инноватсион ишланмаларни татбиқ қилиш ва ижтимоий соҳадаги лойиҳаларни молиялаштириш;

5) эшитиш қобилияти заиф болаларнинг яшаш шароити ва таълим шароитларини яхшилаш каби 4 йўналиш бўйича фаолият олиб боради. Ўзбекистоннинг биринчи хоними Зироат Мирзиёева мазкур жамғарманинг Васийлик кенгаши раиси ҳисобланади.

Теги :
Jamiyat