$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

«Қизил паспорт» олиш учун тақдим этилиши лозим бўлган қатор маълумотномалар қисқартирилди

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Таъкидланишича, фуқаролар хорижга чиқиш биометрик паспортини олиш бўйича экстерриториал тамойил асосида исталган Давлат хизматлари маркази ёки ички ишлар органларига мурожаат қилиши мумкин. 

Қоғоз кўринишидаги ариза-анкетани тўлдириш амалиётидан тўлиқ воз кечилиб, фақатгина электрон сўровнома тўлдириш механизми жорий этилди. Хизмат учун тўловни QR-кодни нусхалаш орқали амалга ошириш мумкин.

Бундан ташқари, тақдим этилиши лозим бўлган қатор маълумотномалар қисқартирилди. Хусусан, 18−27 ёшдаги ҳарбий хизматга мажбурлар учун — ҳарбий гувоҳноманинг ёки чақирув участкасида қайд этилганлиги ҳақидаги гувоҳноманинг нусхасини тақдим этиш талаби бекор қилинди.

Вояга етмаган шахсларга паспорт олиш учун ота-оналар биргаликда мурожаат қилган ҳолларда, улардан нотариал тасдиқланган розилик талаб қилинмайди.

Давлат хизматини кўрсатишнинг тегишли босқичлари автоматик равишда смс-хабар йўллаш орқали хабардор қилиб борилади. ЯИДХП ёки Давлат персоналлаштириш марказининг расмий веб-сайти орқали текшириб олиш имконияти яратилади.

Вояга етмаган шахсларга хорижга чиқиш паспортини беришда ушбу вояга етмаганнинг ҳамроҳлик қилувчиси отаси ва (ёки) онаси бўлса, улардан ҳамроҳлик қилувчининг нотариал тасдиқланган мажбурияти талаб этилмайди.

Теги :
Jamiyat