$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Юридик университети магистратурасига кириш имтиҳонлари қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Юридик университети магистратурасига кириш имтиҳонлари қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди

Тошкент давлат юридик университети қабул комиссияси 2020/2021 ўқув йили учун университет магистратурасига ўқишга кириш бўйича Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган тест синовларини ўтказиш жойи ва санаси белгиланганлигини маълум қилди.

Тест синовлари жорий йилнинг 19 сентябрь куни Тошкент шаҳри, Олмазор туманида жойлашган Талабалар шаҳарчаси ҳиёбонида ўтказилади.

Тест синовлари жараёнида тегишли фан (мутахассислик фанлари ва чет тили)лардан 75 та саволни ечиш учун абитуриентларга 2 соат 30 дақиқа вақт ажратилади.

Тест синовлари 2 смена (1-смена соат 08.00дан 10.30га қадар, 2-смена соат 16.00 дан 18.30 га қадар)да ташкил этилади.

Абитуриентлардан тегишли ҳудудга тест синовлари белгиланган вақтдан икки соат олдин келиш сўралади.

Шахси тасдиқланмаган ва кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига қўйилмайди.

Тест синовларида қатнашиш учун ўзингиз билан фуқаролик паспорти ва абитуриент рухсатномасини олиб келишингиз шарт.

Абитуриентлар ҳудудга киришда махсус дезинфекцион йўлакдан ўтиши, уларга тиббий ниқоб берилиши, антисептик воситалар ишлатилиши режалаштирилган.

Ким қайси сменада тест топшириши ва абитуриент рухсатномасини чоп этиш масаласи бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

Қабул жараёни ҳақидаги маълумотлар билан университетда ташкил этилган Call-марказ (71 233 13 95 ва 71 233 66 36 (ички 1185)), расмий веб-сайт (tsul.uz) ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалар орқали батафсил маълумотлар олиш мумкин.

Теги :
Жамият