$
 11806.97
-18.43
€
 13430.43
-52.89
₽
 139.86
-0.48
weather
+26
Кечаси   +14°

Юнусободдаги ЙТҲ оқибатида 16 ёшли «Nexia-3» ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Юнусободдаги ЙТҲ оқибатида 16 ёшли «Nexia-3» ҳайдовчиси ҳалок бўлди

Юнусобод туманида юз берган ЙТҲ оқибатида 16 ёшли «Nexia-3» ҳайдовчиси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 5 ноябрь куни соат 21.00 да Боғишамол ва Ч. Айтматов кўчалари кесишмасида “Nexia-3” автомобилини тегишли ҳужжатларсиз бошқариб борган 16 ёшли А. Б. 20 ёшли Абдулфозил А. ишончнома асосида бошқариб борган“Spark” русумли автомобилга тўқнашган.

Мазкур ЙТҲнинг тахминий сабаби: “Nexia-3” автомобили ҳайдовчиси светофорнинг тақиқловчи белгисини менсимаган.

“Nexia-3” автомобили ҳайдовчиси ЙТҲ оқибатида етган бадан шикастлари туфайли воқеа жойида вафот этди.