$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда йўлдош алоқа тизимларидан фойдаланиш тартиби ўзгартирилади

Фото: ижтимоий тармоқлар Фото: ижтимоий тармоқлар

Ўзбекистон ҳудудида йўлдош алоқа тизимларидан фойдаланишни тартибга солишни такомиллаштириш мақсадида айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.

Қонун лойиҳаси мазмуни қуйидагилардан иборат:

“Давлат божи тўғрисида” қонун иловаси “Давлат божи ставкалари миқдорлари” 33-банди йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш билан тўлдирилмоқда ва ушбу фаолият учун давлат божи миқдорлари белгиланмоқда, жумладан:

транкли, радиотелефон, йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, улардан фойдаланиш ва уларга хизматлар кўрсатиш – БҲМ 135 баравари;

транкли, радиотелефон, йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш – БҲМ 10 баравари;

транкли, радиотелефон, йўлдош алоқа тармоқларини қуриш фаолиятини амалга ошириш – БҲМ 20 баравари;

транкли, радиотелефон, йўлдош алоқа тармоқларидан фойдаланиш – БҲМ 30 баравари;

транкли, радиотелефон, йўлдош алоқа тармоқларига хизматлар кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш – БҲМ 80 баравари.

“Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида” қонун 1-илова 32-позицияси 9-, 10-, 11-, 12-сатрлари йўлдош алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш, қуриш, фойдаланиш ва хизматларини кўрсатиш билан тўлдирилмоқда, жумладан:

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли, йўлдош) алоқа тармоқларини лойиҳалаштириш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли, йўлдош) алоқа тармоқларини қуриш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли, йўлдош) алоқа тармоқларидан фойдаланиш;

кўчма радиотелефон (радиотелефон, транкли, йўлдош) алоқа тармоқлари хизматларини кўрсатиш.

Қонун лойиҳаси қабул қилиниши орқали қуйидаги асосий мақсадларга эришилади:

Ўзбекистон ҳудудида замонавий йўлдош алоқа тизимларидан фойдаланиш учун рухсат бериш тартиби белгиланади;

республика ҳудудига йўлдош алоқа тизимлари ускуна ва терминаллари қонуний асосда олиб кириш ва фойдаланишга имконият яратилади;

йўлдош алоқа тизимларини қонуний асосда тезкор-қидирув тадбирлари тизимларига уланиш масалалари ҳуқуқий ечимини топади;

республикада глобал кўчма йўлдош алоқа тармоқлари хизматларидан (Starlink, Globalstar, OneWeb, Thuraya, Iridium, Inmarsat ва бошқалар) қонуний асосда, хавфсизлик талабларини бажарган ҳолда фойдаланиш имкониятлари яратилади ҳамда улардан ноқонуний фойдаланишга эҳтиёж қолмайди;

йўлдош алоқа тизимларидан узоқ ва бориш қийин аҳоли масканларида, аҳоли яшамайдиган, чегара олди ҳудудларда, фавқулодда ҳолатларда фойдаланишга шарт-шароитлар яратилади.