$
 12689.97
-15.03
 13557.96
14.43
 137.20
1.09
weather
+26
Кечаси   +14°

EТТБ собиқ президенти Шавкат Мирзиёевга маслаҳатчи этиб тайинланди

EТТБ собиқ президенти Шавкат Мирзиёевга маслаҳатчи этиб тайинланди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақида Сума Чакрабарти ўзининг Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.

«Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мени ўзининг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинлаганидан жуда қувондим. Унга ислоҳотлар дастурини амалга оширишида ёрдам беришни интизорлик билан кутаман», — дея пост қолдирган Сума Чакрабарти.

Маълумот учун, Сума Чакрабарти 2012-2020 йилларда EТТБ президенти сифатида фаолият юритган. Банк бугунгача Ўзбекистондаги 79 та лойиҳада иштирок этиб, мамлакат иқтисодиётига 1,7 миллиард евро сармоя киритган.

Аввалроқ (2020 йил 14 июль) Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини «Дўстлик» ордени билан мукофотлаганди.

Теги :
Иқтисодиёт