$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Президент ЕТТБ нинг собиқ раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади

Президент ЕТТБ нинг собиқ раҳбарини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади Сума Чакрабарти Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири А.Камилов билан

Президент Шавкат Мирзиёев фармони билан Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ президенти Сума Чакрабарти Ўзбекистоннинг «Дўстлик» ордени билан мукофотланди. Бу ҳақида ЎзА хабар берди.

«Ўзбекистон Республикаси ҳамда Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги стратегик шерикликни йўлга қўйиш ва кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтириш борасидаги улкан хизматлари, шунингдек, республикада амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар дастурларининг самарадорлигини таъминлашга, саноат ва инфратузилма тармоқларини модернизация қилиш бўйича устувор инвестициявий лойиҳаларга қўшаётган шахсий ҳиссаси ва кўмаги, мамлакатда қулай сармоявий ва ишбилармонлик муҳитини шакллантириш жараёнларини фаол қўллаб-қувватлагани учун Сума Чакрабарти Ўзбекистон Республикасининг «Дўстлик» ордени билан мукофотлансин», дейилади фармон матнида.

Маълумот учун, Сума Чакрабарти 2012-2020 йилларда EТТБ президенти сифатида фаолият юритган. Банк бугунгача Ўзбекистондаги 79 та лойиҳада иштирок этиб, мамлакат иқтисодиётига 1,7 миллиард евро сармоя киритган.