$
 10295.33
21.16
 12194.82
32.26
 137.65
1.37
weather
+32
Кечаси   +15°

Сирдарёда тезликни меъёрдан оширган 20 ёшли йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди

Сирдарёда тезликни меъёрдан оширган 20 ёшли йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди

Сирдарё вилоятида тезликни меъёрдан оширган 20 ёшли йигит ЙТҲ оқибатида вафот этди. Бу ҳақда Республика ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд қилинишича, бугун, 14 сентябрь куни соат 09:00 ларда Сирдарё тумани, Камолот МФЙ ҳудудидан ўтган М 39 автомобиль йўлининг 874-километрида, ҳайдовчи, 2000 йилда туғилган И.Х. хавфсизлик камарини тақмасдан “Нексия-3” русумли автомобилда тезликни меъёридан оширган ҳолда ҳаракатланаётиб бошқарувни йўқотган ва йўлнинг чап томонидаги дарахтга урилиб, қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, қаршисидан келаётган ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Б.А. бошқарувидаги “Газель” русумли транспорт воситаси билан тўқнашган.

Натижада, “Нексия-3” русумли автомобиль ҳайдовчиси 20 ёшли И.Х. оғир тан жароҳатлари олиб шифохонада вафот этган. “Газель” русумли транспорт воситаси йўловчиси 46 ёшли О.Д. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Маълумот ўрнида, “Нексия-3” ва “Газель” русумли транспорт воситалари ҳайдовчиларининг ҳар бири, бир йил мобайнида 5 маротаба қоидабузарлик содир этган.