$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан вафот этди

Сирдарёда ёш келин-куёв ис газидан вафот этди

«Sirdaryo Xabarlari» нашрининг вилоят прокуратурасига таяниб хабар беришича, 2020 йил 6 ноябрь куни соат 13:35 атрофида Боёвут тумани, “Қаропчи” маҳалласида яшовчи фуқаролар — 1995 йилда туғилган Ш.М. ҳамда унинг турмуш ўртоғи 1999 йилда туғилган Д.М. қўлбола усулда ясалган печдан чиққан из газидан кучли заҳарланиб, яшаш хонадонида вафот этган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, ёш куёв ва келиннинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққани қайд этилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Боёвут тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Нашрга кўра, ёш оиланинг турмуш қурганига ҳали бир ой ҳам бўлмаган.

Теги :
Жамият