$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Португалия Президентига ишонч ёрлиғи топширилди

Португалия Президентига ишонч ёрлиғи топширилди Лиссабон

Кеча, 2020 йил 20 июль куни Ўзбекистон Республикасининг Франциядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Сардор Рустамбоев Лиссабонда Португалия Республикаси Президенти Марсело Ребело де Соузага ишонч ёрлиғини топширди. Бу ҳақида “Дунё” ахборот агентлиги хабар қилди.

Расмий маросимдан сўнг бўлиб ўтган суҳбатда Португалия Президенти Ўзбекистонда Президент Шавкат Мирзиёев бошчилигида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларни қўллаб-қувватлашини билдирган.

“Марсело Ребело де Соуза Ўзбекистон Президенти билан 2019-йил апрел ойида Пекин шаҳрида «Бир макон — бир йўл» саммити доирасида бўлиб ўтган самимий учрашувни эслаб, давлатимиз раҳбарига чуқур ҳурматини ҳамда эзгу тилакларини изҳор этди”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, С.Рустамбоев бир вақтнинг ўзида Ўзбекистоннинг Португалиядаги элчиси вазифасини ҳам бажаради.