$
 12928.27
18.47
 13462.21
46.35
 129.66
0.57
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди “тез ёрдам”га йўл бераётиб қоида бузганлар жаримага тортилмайди

Энди “тез ёрдам”га йўл бераётиб қоида бузганлар жаримага тортилмайди

Аввал хабар берилганидек, Президент Шавкат Мирзиёев “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги (МЖтК) кодекснинг 17¹-моддаси олтинчи қисм билан тўлдирилди.

Унга кўра, тезкор ва махсус хизматларнинг кўк ёки қизил ёхуд кўк ва қизил рангли ялтироқ маёқчани ёққан ҳолда ҳамда махсус товушли сигналлар билан яқинлашиб келаётган транспорт воситаларига йўл берган ҳайдовчилар томонидан содир этилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар фото- ва видеоқайд этиш махсус техник воситалари орқали қайд этилган тақдирда, ҳайдовчиларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлиги охирги зарурат ҳолатида содир этилган деб топилади ва маъмурий иш тугатилади.

Шунингдек, МЖтКнинг 128⁵-моддасига киритилган ўзгартиришларга кўра, юқоридаги транспорт воситаларининг тўсиқсиз ўтиб кетишига ҳалақит бериш бир йил давомида такрор содир этилса, 5 млн. 575 минг сўм миқдорида жаримага тортилиши белгиланди (амалда 4 млн 460 минг сўм эди).

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

Теги :
Jamiyat