$
 12705.00
-6.0
 13543.53
5.04
 136.11
-0.2
weather
+26
Кечаси   +14°

Хоразмда 3 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган жамият раҳбари қўлга тушди

Хоразмда 3 гектар ерни 40 минг долларга сотмоқчи бўлган жамият раҳбари қўлга тушди

Хоразм вилояти Урганч туманида 3 гектар ер майдонини фирибгарлик йўли билан сотмоқчи бўлган жамият раҳбари ушланди. Бу ҳақида Uz24 га Бош прокуратура Матбуот котиби хабар берди.

Маълум қилинишича, Урганч туманида фаолият юритувчи “М.Қ.” МЧЖ раҳбари фуқаронинг ишончига кириб, жамиятга узоқ муддатга чорвачилик фаолияти билан шуғулланиш учун ажратилган ер майдонидан 3 гектарини сотмоқчи бўлган. Бу буни ерни Урганч тумани ҳокимлиги захирасига қайтариб, унинг номига расмийлаштириб бериш орқали амалга оширишини режа қилган ва эвазига 40 000 АҚШ доллари талаб қилган. МЧЖ раҳбари пулларни олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан фирибгарга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Теги :
Жамият