$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

16 сотих ерни расмийлаштириш учун 352 минг доллар сўраган мансабдор шахс қўлга олинди

Тошкент шаҳридаги туман ҳокимликларидан бирида ишловчи мансабдор шахс Навоий вилоятида рўйхатдан ўтган МЧЖга пойтахт ҳудудидан 16 сотих ерни расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Бунинг учун эса у тадбиркордан ҳар бир сотих ер учун 22 минг АҚШ долларини, жами 352 минг АҚШ долларини талаб қилган. Мазкур шахс 35 минг АҚШ долларини олаётганда ашёвий даллилар билан ушланди.

Шунингдек, Бўстонлиқда муқаддам 4 марта судланган шахс 1 гектар ер майдонини туман ҳокимилигидаги танишлари орқали маҳаллий фуқаро номига расмийлаштириб бериш эвазига 160 минг АҚШ доллари талаб қилган ва 80 минг АҚШ долларини олган пайтида қўлга олинди.

Юқоридаги видеолавҳада ер сотиш билан боғлиқ бошқа коррупцион ҳолатлар ҳам келтириб ўтилган.