$
 10414.86
23.93
 12344.73
50.18
 136.69
2.35
weather
+5
Кечаси   0°

Яшнободдаги устахонада «OPEL VEСTRA» автомобили ёниб кетди

Яшнободдаги устахонада «OPEL VEСTRA» автомобили ёниб кетди

Тошкент шаҳридаги устахонада «OPEL VEСTRA» автомобили ёниб кетди. Бу ҳақда ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра, бугун, 10 ноябрь куни соат 14:10 ларда Яшнобод тумани, Уйсозлар кўчасида жойлашган транспорт воситаларини созлаш устахонасида қолдирилган, фуқаро А.Р.га тегишли “OPEL VEСTRA” русумли транспорт воситасида ёнғин юзага келган.

Мазкур ёнғин натижасида тан жароҳати олганлар йўқ. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Ушбу ёнғин юзасидан Яшнобод тумани ИИО ФМБ ЙҲХБ ҳамда ФВБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, сабабларига аниқлик киритилмоқда.