$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Яшаш жойини ўзгартирган пенсионерларга нафақа қай тартибда тўланади?

Яшаш жойини ўзгартирган пенсионерларга нафақа қай тартибда тўланади?

Пенсия жамғармаси матбуот хизматининг маълум қилишича, пенсионер Ўзбекистон Республикаси доирасида доимий яшаш учун бошқа туман (шаҳар)га кўчган тақдирда, манзил-колонияларда жазони ўтаётганда ёки манзил-колониядан озод этилганда пенсия ҳужжатлар йиғмажилди почта орқали пенсионернинг янги яшаш жойи ёки манзил-колония жойлашган ердаги Пенсия жамғармаси бўлимига юборилади ёхки пенсионернинг қўлига берилади.

Пенсия олувчи шахс бир туман (шаҳар) ҳудудида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди доирасида бошқа туман (шаҳар)га доимий яшаш учун кўчиб кетганда пенсия аввалги яшаш жойи бўйича шахс рўйхатдан чиқарилган ойнинг охиригача тўланади.

Ушбу ҳолатда пенсияни тўлаш пенсия ҳужжатлар йиғмажилди олингандан кейин пенсия олувчи шахснинг янги яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлими томонидан давом эттирилади. Бунда пенсияни тўлаш унинг олдинги яшаш жойи бўйича пенсияни тўлаш тўхтатилган вақтдан бошлаб, бироқ у ҳисобга қўйиш мақсадида мурожаат этганидан олдинги ўн икки ойдан ошмаган давр учун давом эттирилади.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган пенсия турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетаётган фуқароларга пенсияни тўлаш унинг аризаси ва «Доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқарилди» деган белги бўлган шахсини тасдиқловчи ҳужжат асосида тўхтатилиши мумкин.

Бундан ташқари, доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетишгача тайинланган пенсия (Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган давлатлар бундан мустасно) Пенсия жамғармаси бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги пенсия миқдори ҳисоб-китобидан келиб чиқиб Ўзбекистон Республикаси ташқарисига жўнаб кетишдан 6 ой аввал Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида тўланади.

Пенсия тўланадиган олти ойлик давр Ўзбекистон Республикаси ташқарисига доимий яшаш учун кетишдан аввалги олти ой учун пенсия тўлаш учун аризада кўрсатилган санадан бошлаб ҳисоблаб чиқилади, бунда ариза берилган ойда ҳисобланган (тўланган) пенсия пули ҳисобга олинади.

Олти ой аввал пенсия тўлаш пенсияни етказиб бериш (топшириш) юкланган ташкилотга молиялаштирилган пенсия маблағлари ҳисобидан тўланади. Олти ой аввал тўланган пенсия суммасини Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ пенсия тўланган даврда пенсиялар миқдорлари ўзгарганлиги муносабати билан қайта ҳисоб-китоб қилиш амалга оширилмайди.

Маълумот ўрнида, агар шахс олти ой аввал пенсия тўлангандан кейин доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикаси ташқарисига кетмаган тақдирда, унга пенсия тўланган олти ойлик давр тамом бўлгандан кейин пенсияни навбатдаги тўлаш учун мурожаат қилганда пенсия тўланиши мумкин.