$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкент шаҳрида Янгиҳаёт туманини ташкил этишни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси маъқуллади

янгиҳаёт

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида Тошкент шаҳри таркибида янги туман ташкил этилиши маълум қилинди. Бу ҳақда Қонунчилик палатасининг матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, депутатлар Тошкент шаҳри Сергели ва Бектемир, Тошкент вилояти Зангиота, Қуйичирчиқ, Янгийўл, Ўртачирчиқ ва Юқоричирчиқ туманларининг, шунингдек, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг чегараларини ўзгартириш ҳамда Тошкент шаҳри таркибида Янгиҳаёт туманини ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиққанлар.

«Пойтахтимиз аҳолиси йил сайин кўпайиб, унинг демографик ҳолати ўсиб бормоқда. Шаҳар инфратузилмаси ривожланиб, улкан бунёдкорлик ҳамда ободонлаштириш ишлари изчил амалга оширилмоқда. Янги мавзелар, кўчалар, маҳаллалар пайдо бўлаётгани унинг кенгайиб бораётганидан далолат беради. Масалан, биргина Сергели туманида охирги 3 йилда юзлаб кўп қаватли уй-жойлар фойдаланишга топширилди. Шу даврда ушбу туманга 100 мингдан зиёд аҳоли кўчиб келди, аҳоли сони ортди. Булар ягона бошқарувни такомиллаштиришни, аҳолига янада қулайликлар яратишни тақозо этади», - деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Н. Исмоилов.