$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Янги ташкил этилган «Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш» уюшмасига раҳбар тайинланди

Янги ташкил этилган «Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш» уюшмасига раҳбар тайинланди

Ўзбекистон Президентининг 03.04.2020 йилдаги “Коронавирус пандемияси даврида аҳоли, иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5978-сонли Фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш” уюшмаси ташкил этилди. Адлия вазирлиги томонидан уюшма №309- реестр тартиб рақами билан 2020 йил 26 октябрь куни давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу уюшмани молиялаштириш аъзолик бадаллари эвазига шакллантирилади.

Мазкур уюшмаси таъсисчиларининг умумий йиғилиш қарорига асосан бугунги кунда «Ўзбекистон Экспортчилари» уюшмаси бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётган Маликов Ёрқинжон Эркинжонович янги уюшманинг бошқаруви раиси лавозимига тайинланди. У 1987 йил Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати - ўзбек, маълумоти - олий.

Маълумот ўрнида, Ёрқинжон Маликов 2010-2018 йиллар давомида “Evro Star Trade” оилавий корхонаси директори ўринбосари бўлиб ишлаган. 2018 йилдан ҳозирга қадар - "PRIME HOLDING" МЧЖ директори, 2019 йилдан Ўзбекистон экспортчилари уюшмаси бошқарув раисининг биринчи ўринбосари, шу билан бирга, Халқ депутатлари Олмазор тумани кенгаши депутати сифатида фаолият юритиб келмоқда.

«Ўзбекистон Бизнесни ривожлантириш» уюшмасининг вазифалари - тадбиркорларининг пандемия шароити натижасида юзага келган муаммоларини бартараф этишга кўмаклашиш ҳамда ишбилармонларнинг жаҳон бизнес стандартларига фаол трансформация жараёнларини амалга ошириш, яширин иқтисодиётни қисқартиришда ҳукуматга кўмаклашиш, рақамли иқтисодиётга тадбиркорлик субъектларини трансформация қилиш ҳамда қонунчиликка киритилаётган ўзгартиришларнинг муҳокамаларига тадбиркорларни кенг жалб қилиш этиб белгиланди.

Шунингдек, Ўзбекистонда бизнес фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини жадал ривожланишига, соҳадаги хусусий секторнинг мамлакатимиз иқтисодий ҳаётидаги роли ва аҳамиятини тубдан оширишга ёрдам бериш, бизнес фаолияти учун қулай шарт-шароит яратиш, уюшма аъзолари ҳисобланган барча тадбиркорлик субъектларининг иш жараёнида мавжуд бўлган муаммоларини ўрганиш, таҳлил қилиш ҳамда муаммоларнинг ечимини топиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш ва бошқалар уюшма вазифаларига киради.