$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда ташкил этилган Янгиҳаёт туманига ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғи тайинланди

Тошкентда ташкил этилган Янгиҳаёт туманига ҳоким, прокурор ва ИИБ бошлиғи тасдиқланди

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг маълум қилишича, бугун Янгиҳаёт тумани Халқ депутатлари Кенгашининг навбатдан ташқари бўлиб ўтган сессиясида “Янгиҳаёт тумани ҳокимини тасдиқлаш тўғрисида”ги масала кўриб чиқилган. Депутатлар томонидан ушбу лавозимга тавсия этилган Ҳаёт Иноғомов номзоди бир овоздан маъқулланди.

Маълумот учун, Ҳаёт Иноғомов 1986 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. 2008 йилда Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган.

Шу пайтга қадар Тошкент шаҳар ҳокимининг ўринбосари – Тошкент шаҳар каналлардан фойдаланиш ва уларга туташ ҳудудларни ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаган.

Шунингдек, янги ташкил этилган туманига прокурор ва ИИБ бошлиғи ҳам тайинланган.

Сессияда Янгиҳаёт тумани прокурори лавозимига Азамат Азимов, Ички ишлар бўлими бошлиғи лавомига эса Мурат Раимов тасдиқланган.

Теги :
Jamiyat