$
 12920.48
-7.79
 13436.01
-26.2
 130.17
0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармон имзолади

Шавкат Мирзиёев яширин иқтисодиётни қисқартиришга оид фармон имзолади

Иқтисодиёт тармоқларидаги яширин айланма даражасини кескин пасайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Яширин иқтисодиётни қисқартириш ва солиқ органлари фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Бу ҳақда Ҳукумат портали хабар қилди.

Ушбу фармонга мувофиқ, бизнеснинг "соядан" чиқишини рағбатлантириш, солиқ режимини соддалаштириш ҳамда нақдсиз тўловларни кенгайтириш учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

Жумладан, умумий овқатланиш соҳасидаги кичик тадбиркорлик субъектларининг банк карталари ва контактсиз тўловлардан фойдаланган ҳолда жисмоний шахслардан олинган даромадлари умум белгиланган солиқларни тўлашга мажбурий тартибда ўтиш мақсадида умумий даромадга киритилмайди. Ушбу чора пластик картадалардан чекловларсиз тўлов қабул қилиш ҳисобидан тушумни кўпайтириш ҳамда нақд шаклда олинган суммаларни акс эттириш имконини беради.

Аввал қабул қилинган қарорга мувофиқ 2021 йил 1 январдан риэлторлик фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома олиш талаби бекор қилинган. Лекин кўрсатилаётган хизматлардан олинадиган даромадни қонуний айланмага жалб қилиш учун айланмадан олинадиган солиқ ставкасини 25 фоиздан 13 фоизгача пасайтирилади

Тошкент шаҳрида ўтказилаётган онлайн касса машиналарининг чекларида акс эттирилган QR коди асосида совринли ўйинларни ўтказиш эксперименти 2020 йилда барча ҳудудларда амалга оширилади.

Маълумот ўрнида, айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 9 ойда 3,3 триллион сўмлик 16,3 миллионта чек, вилоятларда эса 6,3 триллион сўмлик 22,7 миллионта чек чиқарилган. Совринли ўйинларнинг вилоятларда жорий этилиши онлайн касса машиналарига ўтиш жараёнини тезлаштиради. Совринли ўйинларга 1 миллиард сўм ажратилган бўлиб, 2020 йил 1 октябрь ҳолатига 524 миллион сўмлик совринлар ўйналди.

Шунингдек, қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бизнес юритишдаги жорий амалиётга мослаштирилади. Жумладан, қурилиш корхоналарига ишчиларни уларга иш ҳақини нақд пулда тўлаш (меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг 10 фоизидан ошмаган ҳолда) ҳуқуқи билан ҳамда уларни ижтимоий ҳимоя қилиш кафолатларини сақлаб қолган ҳолда шартнома тузмасдан ёллашга муддатли равишда рухсат берилади.

Бундан ташқари, солиқ ва божхона маъмуриятчилиги воситалари ҳисоб ва тушумларнинг тўлиқлигига, шу жумладан солиқлардан бўйин товлаган жисмоний ва юридик шахсларни аниқлаш ва жавобгарликка тортишга қаратилиши ва қатор ишлар амалга оширилиши кўзда тутилган.