$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига раҳбар тайинланди

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига раҳбар тайинланди Акмал Бурҳонов

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Акмал Бурҳонов яқинда (июнь ойида) ташкил этилган Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори этиб тайинланди.

Бу ҳақида Президентнинг тегишли фармони имзоланди ва Сенат томонидан тасдиқланди.

У бунга қадар «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати раиси сифатида фаолият олиб бораётган эди.

Маълумот учун, Акмал Бурҳонов 1981 йилда Наманган вилоятининг Наманган шаҳрида туғилган. 2003 йилда ҳозирги Тошкент давлат юридик университетини, 2007 йилда эса Нагоя давлат университетини тамомлаган.

2017 йилдан “Тараққиёт стратегияси” маркази раҳбари, 2019 йилдан “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати раҳбари сифатида ишлаган.