$
 12697.00
2.04
 13547.70
38.99
 135.05
0.39
weather
+26
Кечаси   +14°

Энергетика вазири ўринбосари Янги йил байрамида электр бўйича муаммо бўлмаслигини айтди

Фото: ижтимоий тармоқ Фото: ижтимоий тармоқ

Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Ходжаев Янги йил байрами кунида электр бўйича муаммо бўлмаслигини маълум қилди.

Энергия ресурслари тақчиллиги бўйича кўп муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарган вазир байрам кунлари, хусусан, янги йил байрамида электр энергиясига бўлган талаб сезиларди даражада пасайишини қайд этди.

"Чунки таълим муассасалари, ишлаб чиқариш корхоналари ўз фаолиятини вақтинча тўхтатади. Бу орқали мавжуд электр энергиясининг асосий қисми аҳолига ва айрим ижтимоий соҳа объектларига йўналтирилади. Ўйлайманки, янги йил байрамида электр бўйича муаммолар юзага келмайди", — деди мутасадди.

У агар жойларда авариявий ҳолатлар юзага келадиган бўлса, туну кун ишлайдиган ишчи гуруҳлар фаолияти йўлга қўйилгани ва ҳар қандай локал муаммолар тезкорлик билан бартараф этилишини гапириб ўтди.

Теги :
Жамият