$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Коронавирусни қайта юқтириб олиш ҳолатлари Ўзбекистонда ҳам кузатилди

Коронавирусни қайта юқтириб олиш ҳолатлари Ўзбекистонда ҳам кузатилди

Коронавирус билан касалланганлар яна қайта ушбу касалликка чалиниши эҳтимоли борлиги ва бу ҳолат Ўзбекистонда ҳам учраётгани айтилмоқда. Бу ҳақида CCВ ҳузуридаги Коронавирусга қарши курашиш штаби аъзоси Наргиза Нуруллаева маълум қилди.

«COVID-19 — бу янги инфекция. Организмда бу вирусга қарши антитанача ишлаб чиқарилади. Аммо антитаначалар қанчалик чидамли, қайта зарарланиш мумкинми ва бу ҳолат қанча муддат давомида юз бериши аниқ эмас. Бугунги кунда республикамизда коронавирус билан қайта зарарланиш ҳолатлари ҳам мавжуд. Биз қайта зарарланиш ҳолатлари кузатилиши мумкинлигига илмий томонлама амин бўлишимиз лозим», — деган Н.Нуруллаева.

Теги :
Jamiyat