$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонда тадбиркорларга бериб юборилаётган 3 та мактаб ери қайтариб олинди

Андижонда тадбиркорларга бериб юборилаётган 3 та мактаб ери қайтариб олинди

Халқ таълими вазирлиги прокуратура билан ҳамкорликда Андижонда асоссиз ўзлаштирилаётган 3 та мактаб ерини қайтариб олди. Бу ҳақида вазирлик Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ижтимоий тармоқлар орқали Халқ таълими вазирлигига келиб тушган мурожаатларда Андижон вилояти Балиқчи туманидаги мактабларнинг ер майдонлари тадбиркорлик субъектларига бериб юборилаётганлиги маълум бўлганди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан мактаб ерларини асоссиз ўзлаштирилишини олдини олиш мақсадида, мактаб ер майдонларини таълим муассасалари тасарруфига қайтарилиши бўйича Андижон вилояти прокуратурасига мурожаат билан чиқди.

Андижон вилоят прокуратураси томонидан мазкур ҳолатлар ўрганилиб, Балиқчи туман ҳокимлигининг қарори билан тумандаги 10-, 39- ва 50-сон умумий ўрта таълим мактаблари ҳудудидаги жами 73,4 сотих ер майдонлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Халқ таълим тизимига бошқарувнинг янги тамойилларини жорий этиш чора тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига зид равишда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири билан келишув амалга оширилмасдан тўғридан-тўғри туман захирасига олинганлиги аниқланган.

Ушбу ҳолат бўйича Балиқчи туман прокуратураси томонидан туман ҳокимининг қарорига протест келтириш йўли билан бекор қилиниши таъминланган.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Қарорларига асосан умумтаълим ва мактабдан ташқари муассасаларнинг ер участкалари ва кўчмас мулкини Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири билан келишмасдан туриб бегоналаштириш, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан таълим ташкилотлари ва муассасаларнинг бино-иншоотлари ва ер участкаларини таълим соҳасидан бошқа мақсадларда юридик ва жисмоний шахсларга берилиши қатъиян тақиқланган.

Теги :
Jamiyat