$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳаво ҳароратининг кескин пасайиши кутилмоқда

Ўзбекистонга совуқ ҳаво қими кириб келяпти

27-29 ноябрда Ўзбекистон ҳудудларига Каспий денгизи орқали Волга бўйи ҳудудлари устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда "Ўзгидромет" хабар қилди.

Қайд этилишича, 27 ноябрда Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро ва Навоий вилоятларининг айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кечқурун эса Самарқанд ва Қашқадарё вилоятларининг айрим жойларига ёмғир ёғиши мумкин.

Шанба куни эса Қорақалпоғистон, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларидан ташқари республикамиз ҳудудлари бўйича ёғингарчилик (ёмғир, қор) баъзи жойларда кучли бўлади. Республиканинг тоғ ҳудудларида қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади. Йўлларда яхвонлик кузатилади.

Шунингдек, 27-28 ноябрда Республика бўйича шамолнинг тезлиги 17-22 м/с гача, баъзи жойларида 25-27 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

28-29 ноябрда барча жойларда ҳарорат кечалари 5-10 даража совуққача, кундуз кунлари 5 даража совуқдан 3 даража илиққача пасайиши кутилмоқда. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 10-12 даражага кам бўлиши кутилмоқда.