$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда 2 та ГЭС янгидан ишга тушди

Тошкентда мавжуд 2 та ГЭС янгидан ишга тушди

“Тошкент ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги ГЭС-9, “Қуйи-Бўзсув ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги ГЭС-14 нинг янги қувватлари ишга тушди. Бу ҳақида “Ўзбекгидроэнерго” АЖ Ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, модернизация натижасида станцияда 1 дона гидроагрегат ўрнига ҳар бирининг қуввати 8,3 МВтдан, умумий қуввати 16,6 МВт га тенг бўлган, 2 дона гидроагрегат ўрнатилган. ГЭС-9 да янги 16,6 МВт қувватли гидроагрегатларни ўрнатиш лойиҳасини амалга ошириш натижасида, йиллик электр энергия ишлаб чиқариш кўрсаткичи 95,0 млн.кВт.соатни ташкил этади. Бу ишлаб чиқариш қувватларини қарийб 2 баробарга ошириши айтилмоқда.

<?= “Ўзбекгидроэнерго” АЖ томонидан иккита ГЭС янгидан фойдаланишга топширилди ?>

Бундан ташқари, янги лойиҳа ишга туширилиши натижасида, Тошкент шаҳрининг 60-70 мингга яқин аҳоли хонадонларининг электр энергиясига бўлган талабини ГЭС-9 орқали қоплашга эришилади.

Шунингдек, “Қуйи-Бўзсув ГЭСлар каскади” унитар корхонаси таркибидаги ГЭС-14 да олиб борилган модернизация жараёнлари  ҳам якунланиб, янги қувватларда ишга тушган.

“Модернизация доирасида, станцияда қуввати 7,5 МВтдан, умумий қуввати 15 МВтдан иборат 2 дона гидроагрегат ўрнатилди. Йиллик электр энергия ишлаб чиқариш кўрсаткичи 90,7 млн. кВт. соатни ташкил этади. Янги лойиҳа ишга туширилиши натижасида Тошкент вилоятининг 50-60 мингга яқин хонадонларининг электр энергиясига бўлган талабини самарали таъминлашга эришилади”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, ушбу инвестициявий лойиҳаларни учун «Эксимбанк» (Хитой)дан кредит олиниб, “Power Construction of China Ltd” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилган.

Теги :
Jamiyat