$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
textileads

Ўзбекистондаги хусусий корхоналар сони маълум қилинди

Ўзбекистондаги хусусий корхоналар сони маълум қилинди

Давлат статистика қўмитасининг маълум қилишича, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, жами тадбиркорлик субектлари (фермер ва деҳқон хўжаликларисиз) 394 минг 234 та бўлиб, шундан хусусий корхоналар 88 минг 855 тани (22,5 %) ташкил қилди.

Жумладан, хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

-Тошкент шаҳрида – 12 779 та;

-Фарғона вилоятида – 10 523 та;

-Қашқадарё вилоятида – 9 015 та;

-Наманган вилоятида – 7 173 та;

-Сурхондарё вилоятида – 6 991 та.

Шунингдек, иқтисодий фаолият турлари кесимида корхоналар қуйидагича тақсимланди:

-савдода – 33 457 та;

-саноатда – 16 007 та;

-қурилишда – 7 818 та;

-яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 7 725 та;

-қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 6 618 та.