$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Хоразмда 4 ойлик қизчасини 120 млн сўмга сотаётган аёл қўлга олинди

Хоразмда 4 ойлик қизчасини 120 млн сўмга сотаётган аёл қўлга олинди

Хоразм вилоятида фарзандини 120 млн сўмга сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Тергов департаменти ахборот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 28 октябрь куни Хорамз вилоят ИИБ ва ДХХ Хива шаҳар бўлими ходимлари билан ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида, 22 ёшли С.М. моддий даромад орттириш мақсадида ўзининг 2020 йилнинг 02 июнь куни туғилган 4 ойлик қиз фарзанди З.М.ни фуқаро И.Х. ва Н.Р.ларга 120 млн сўм эвазига сотишга келишиб, келишилган пулнинг 5 минг АҚШ долларини олиб, қизи З.М.ни сотган пайтида тадбир иштирокчилари томонидан ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Хива шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан С.М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси 3-қисми “а” банди (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган.

Жиноят иши бўйича С.М. гумон қилинувчи тариқасида ишда иштирок қилишга жалб қилиниб, процессуал тартибда ушланган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.