$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Андижонлик шахсдан 645 минг доллар олган Хитой фуқаросига жиноят иши қўзғатилди

фирибгарлик

Андижонлик шахсдан 645 минг АҚШ доллари олган Хитой фуқаросига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Тергов департаментининг матбуот хизмати хабар қилди.

Қайд этилишича, 2018 йилнинг май ойидан 2019 йилнинг 07 март кунига қадар бўлган вақт оралиғида Хитой Ҳалк Республикаси фуқароси 49 ёшли Л.Ж. Андижон вилоятида яшовчи 43 ёшли Ж.А. нинг ишончига кириб, Тошкент шаҳрида жойлашган МЧЖ га тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини 1 миллион АҚШ долларига сотишлигини айтиб, 645 минг АҚШ долларини қўлга киритиб, шу кунга қадар турли баҳоналар қилиб МЧЖ га тегишли бўлган ғишт ишлаб чиқариш корхонасини Ж.М. ни номига расмийлаштирмаганлиги ёки қўлга киритилган пулларни қайтариб бермай шахсий эҳтиёжларига ишлатиб юборганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.