$
 12640.21
-49.76
 13559.15
1.19
 137.02
-0.18
weather
+26
Кечаси   +14°

Энди кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиганлар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади

Энди кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиганлар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади

Маълумки, Президент Шавкат Мирзиёевнинг “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Карор билан эндиликда Кимё ва биология бўйича аъло баҳога ўқиган талабалар магистратурага имтиҳонсиз қабул қилинади.

Хусусан, халқаро олимпиадалар ғолибларини бир марталик мукофотлаш ҳамда тегишли мутахассисликлар бўйича олий таълим муассасалари магистратурасига давлат гранти асосида имтиҳонсиз ўқишга қабул қилиш тизими жорий этилади.

Бу борада Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Фанлар академияси, Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг тегишли таклифлари ҳам инобатга олинган.

Жумладан:

— олий таълим муассасаларининг кимё ва биология таълим йўналишлари бўйича имтиёзли дипломга эга бўлган битирувчилари мазкур олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассислигига қўшимча имтиҳонларсиз тўлов-контракт асосида қабул қилинади;

— олий таълим муассасаларининг кимё ва биология мутахассислигини аъло баҳолар билан тамомлаган магистрларни таянч докторантурага олий таълим муассасаларининг кенгаши қарори асосида имтиҳонларсиз тўғридан-тўғри квота доирасида қабул қилиш тартиби жорий қилинади.