$
 12654.57
-12.43
 13483.44
1.95
 135.26
-0.51
weather
+26
Кечаси   +14°

Телеграмдаги миллионлаб фойдаланувчиларнинг маълумотлари тарқалиб кетди

телеграм

Яширин тармоқ саналувчи даркнетдаги форумларнинг бирида Телеграм мессенжеридаги миллионлаб фойдаланувчиларнинг телефон рақамлари ва уникал идентификаторлар базаси эълон қилиб юборилди. Бу ҳақда «Код Дурова» нашри хабар берди.

Эълон қилинган маълумотлар жойлашган файл ҳажми тахминан 900 мегабайтга тенг. Базадан неча кишининг маълумотлари ўрин олгани ҳозирча номаълум, скриншотларда файл ичида 40 миллиондан ортиқ қайдлар мавжудлигини кўриш мумкин. Журналистлар никлар ёрдамида базадан фойдаланувчилар, хусусан, нашр ходимларининг рақамларини топган. 

Телеграм матбуот хизмати базанинг мавжудлигини тасдиқлаб, эълон қилинган рақамларнинг ярмидан кўпи фаол эмаслигини билдирган. Базадаги 70 фоиз аккаунт Эрондаги фойдаланувчиларга тегишли бўлса, 30 фоизи — Россиядан.

Мессенжер вакилларининг маълум қилишича, маълумотлар рўйхатдан ўтиш вақтидаги рақамларнинг ички импорт функцияси орқали тарқалиб кетган. Компания бунга қарши 2019 йилдан буён курашиб келади. Муаммони ҳал этиш учун компания мессенжерга «Ким мени телефон рақамим орқали контактларига қўша олади?» функциясини жойлаган — бу аккаунт ва телефон рақам боғлиқлиги орасидаги алоқани яшириш имконини беради.