$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Халқаро майдондаги “ўйин қоидалари” янада қатъийлашиши мумкин — Абдулазиз Комилов

Халқаро майдондаги “ўйин қоидалари” янада қатъийлашиши мумкин — Абдулазиз Комилов

Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов “Правда Востока” ва “Янги Ўзбекистон” газеталари бош муҳаррири Салим Дониёровга берган интервьюсида пандемия шароитида дунёнинг етакчи давлатлари муносабатлари, халқаро вазиятнинг қандай тус олиши ҳақида гапирди.

Вазирга кўра, “Коронавирус инфекцияси пандемияси кенг миқёсли ва, кўриниб тургандек, узоқ муддатли таъсир кучига эга, бир кеча-кундузда тугамайдиган глобал ҳодиса сифатида аллақачон замонавий дунё жараёнларининг барча соҳалари – сиёсат, иқтисодиёт, маданият, экология, инсон тараққиётида сезиларли ўзгаришларга сабаб бўлди”.

ТИВ раҳбари суҳбат чоғида янги халқаро муносабатлар тизими, эҳтимол тубдан ўзгарган янги дунё тартиби шаклланаётганига эътибор қаратган.

“Ушбу муносабатлар нафақат сиёсий, иқтисодий асосларни, балки, эътибор қаратмоқчиманки, замонавий дунё тартиби қадриятларини жиддий қайта кўриб чиқиш жараёнида шаклланмоқда. Аниқроқ қилиб айтганда, буни, масалан, айрим давлатларнинг миллий эгоцентризм, деб аталмиш хусусиятлари кучайишида, кўплаб ҳукуматларнинг, авваламбор, ўз мамлакатлари ёки ҳатто уларнинг алоҳида сиёсий доираларининг манфаатларини таъминлашга интилишида кўриш мумкин. Шундай ҳам ижтимоий-иқтисодий, илмий-техникавий, гуманитар ривожланиш босқичи жиҳатидан сезиларли даражада фарқ қиладиган давлатларнинг тенгсизлиги тобора кучаймоқда. Айрим давлатлар ўртасидаги зиддиятлар чуқурлашиб, ахборот, технологик, санкциявий урушларнинг янада кескин босқичларига айланиб бормоқда. Биз дунёнинг турли минтақаларида зўравонлик ва ҳарбий инқирознинг авж олишига гувоҳ бўлмоқдамиз.

Афсуски, буларнинг барчаси дунёнинг етакчи давлатлари муносабатларидаги тизимли кескинликлар муҳитида содир бўлмоқда. Бирон бир давлатни четлаб ўтмаган пандемия шароитида ушбу кескинлик умумжаҳон муаммоларига ечим топишга, жумладан камбағаллик, қашшоқлик ва очлик, хавфли касалликлар ва иқлим ўзгариши оқибатларига қарши курашишга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Covid-19нинг чегара ёпилиши, карантин зоналари белгиланиши, таъминотнинг узилиши ва бошқа кўринишдаги тўғридан-тўғри таъсири билан бир қаторда турли хил глобал “ўйинчи”лар ўртасидаги халқаро сиёсий номутаносибликлар дунё миқёсидаги ишлаб чиқариш ва маҳсулотларни сотиш занжирларининг бузилиши, эркин савдога зарар етиши, инвестициялар оқими ва иқтисодий алоқаларнинг сусайишига олиб келмоқда.”

Вазир А.Комиловнинг фикрича, халқаро майдондаги “ўйин қоидалари” янада қатъийлашиши мумкин.