$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ҳафта давомида об-ҳаво илиқ ва қуруқ бўлади

Фото: Ижтимоий тармоқлар Фото: Ижтимоий тармоқлар

Бугун кундуз куни Ўзбекистон бўйича Волга бўйи ҳудудларидан кириб келган совуқ антициклон натижасида 23-28° атрофида бўлган ҳарорат билан нисбатан салқин об-ҳаво сақланиб туради. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди. 

Баъзи жойларда шамол 15-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг тўзонлар кузатилиши мумкин. Республика бўйича қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат Фарғона водийси вилоятларида ва республиканинг тоғли ҳудудларида бироз ёмғир ёғади, баланд тоғларда баъзи жойларда ёмғир қорга айланиши мумкин.

Республика бўйича 13 сентябрда кечаси ва эрталаб совуқ антициклон таъсири сақланиб туради, ҳаво ҳарорати 10-13° ни ташкил этади. Кундузи антициклон республикамиз ҳудудидан чекиниши бошлайди ва ҳаво 28-30° гача исийди.

14 сентябрдан ва иш ҳафтасининг охиригача республика бўйича асосан қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Кечалари ҳаво ҳарорати 12-17°, кундуз кунлари 29-34° атрофида бўлади.

Теги :
Jamiyat