$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” тўғрисидаги Қонун янги таҳрирда кучга қирди

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” тўғрисидаги Қонун янги таҳрирда кучга қирди

“Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар” тўғрисидаги Қонун янги таҳрирда Президент томонидан имзоланди ва кучга кирди. Унда қуйидаги ўзгаришларни кўриш мумкин:

– Диний ташкилотларни рўйхатдан ўтказиш ва тугатиш билан боғлиқ тартиб соддалаштирилди. Масжидлар ва ибодатхоналарни ташкил этиш бўйича ташаббускор фуқаролар сони қуйи чегараси икки баробар камайтирилиб, 100 нафардан 50 нафарга туширилди.

– Рўйхатдан ўтказиш тўлиқ электрон шаклда, инсон омилисиз бўлади.

– Рўйхатдан ўтказувчи адлия идораларига тақдим этиладиган ҳужжатлар сони кескин қисқарди, уларни кўриб чиқишнинг муддати эса 3 баробарга камайди, яъни 3 ойдан 1 ойга туширилди.

– Рўйхатдан ўтказишни рад этиш асослари Қонун билан белгиланди. Яъни асоссиз ёки етарли асоссиз, турли мавҳум важлар билан рад этишга чек қўйилди.

– Диний ташкилотни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари Қонун билан белгиланиб, унда кўрсатилмаган асосларга кўра рад этишга йўл қўйилмаслиги таъминланди.

– Диний таълимнинг профессионал мақоми расман эътироф этилди, фуқароларнинг эътиқодидан қатъи назар дунёвий таълим олиш ҳуқуқи таъминланиши қайд этилди. Диний таълим муассасасидан ташқарида диний таълим бериш ноқонуний фаолият сифатида белгиланди.

– Амалдаги қонунчилик ҳужжатларида “ибодат либоси” тушунчасининг ҳуқуқий таърифи мавжуд эмаслиги сабабли жамоат жойларида ибодат либосида юришга тақиқ Қонундан чиқариб ташланди.

– Диний ташкилотни тузиш учун талаб этиб келинган маҳалла фуқаролар йиғинлари розилигини олиш тартиби бекор қилинди.

Диний мазмундаги материалларни диншунослик экспертизасининг ижобий хулосасини олгандан кейин тайёрлаш, олиб кириш ва тарқатиш белгилаб қўйилди.

Теги :
Jamiyat