$
 12694.96
23.12
 13508.71
39.81
 134.66
0.02
weather
+26
Кечаси   +14°

Жамоат жойларида диний либосларда юришни тақиқловчи норма олиб ташланяпти

Жамоат жойларида диний либосларда юришни таъқиқловчи норма олиб ташланяпти

Олий Мажлис Қонунчилик палатасида “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги қонун лойиҳасига киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар, жумладан, жамоат жойларида диний либосда юриш масаласи кўриб чиқиляпти. Бу ҳақида Миллий тикланиш демократик партияси Марказий Кенгаши раиси Алишер Қодиров маълум қилди.

Унинг ёзишича, амалдаги қонуннинг 14-моддасида белгилаб қўйилган "...жамоат жойларида ибодат либосларида юришларига йўл қўйилмайди" деган таъқиқловчи норма чиқариб ташланмоқда. 

Шунингдек, қонун лойиҳасининг 9-моддасида, давлат "... диндорларнинг диний эътиқоди билан боғлиқ ҳис-туйғуларини хақоратлашга йўл қўймайди" дея кафолатланяпти.

Шу билан бирга қонун лойиҳасининг 43-моддасида янги норма сифатида қонунчиликка риоя қилмаган диний ташкилотларнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш ва чеклаш қоидалари белгиланмоқда.

“Жуда ижобий қонун лойиҳаси, Муқаддас қадриятимиз бўлган динимизни, жамиятни маърифат ва таррақиётга хизмат қилувчи кучини қора ниятлар ва ғараз мақсадларга хизмат қилишига йўл қўймаслигимиз керак.

"Миллий тикланиш" партиясининг фракцияси лойиҳани биринчи ўқишда қўллаб-қувватлади. Иккинчи ўқишга қонун лойиҳасини такомиллаштириш бўйича таклифларимизни берамиз”, деб ёзади А. Қодиров

Теги :
Жамият