$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Россия вакцинаси Ўзбекистонга олиб келинди. У Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши айтиляпти

Россия вакцинаси Ўзбекистонга олиб келинди. У Ўзбекистонда ҳам ишлаб чиқарилиши мумкин

Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бугун СOVID-19 «Cпутник V» вакцинаси намуналарини шахсан Ўзбекистонга олиб келгани айтилмоқда. Бу ҳақида Россия саноат ва савдо вазирлиги расмий сайтида хабар берилган.

Вазирлик ахборотиди қайд этилишича, «Cпутник V»дан иборат юкни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғининг биринчи ўринбосари Холмамат Норбоев қабул қилиб олган. Вакцина намуналари мамлакатда синовдан ўтказиш ҳамда Ўзбекистон ҳудудида саноат услубида ишлаб чиқариш учун тақдим этилган. Ҳозирча «Cпутник V» чиндан ҳам Ўзбекистонган расман олиб келингани ҳақида Ўзбекистон томони бу маълумотни расман тасдиқлагани йўқ.

Эслатиб ўтамиз, “Cпутник V” вакцинасининг 1 дона дозаси 10 доллардан арзон нархда сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Аввалроқ унинг иккинчи оралиқ таҳлиллари вакцинанинг 95 %га самарадорлигини кўрсатгани ҳақида хабар берилганди.