$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон Хитойда тайёрланаётган вакцинани синовдан ўтказади

Ўзбекистон Хитойда тайёрланаётган вакцинани синовдан ўтказади

Хитойда тайёрланаётган коронавирусга қарши вакцина Ўзбекистонда клиник синовлардан ўтказилади. Бу ҳақида Инновацион ривожланиш вазирининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси Назокат Абдуқундузова маълум қилди.

Унинг ёзишича, 21 октябрь куни Инновацион ривожланиш вазирлиги коронавирусга қарши рекомбинант вакцинанинг клиник синовларини Ўзбекистонда ташкил этиш масаласи бўйича Хитой Фанлар Академияси Микробиология институти ва “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси вакиллари билан музокаралар ўтказилган.

Музокаралар давомида ўтказиладиган клиник синовларнинг барча босқичлари муваффақиятли якунланган тақдирда, Ўзбекистон ушбу вакцинани биринчилардан бўлиб, арзон нархларда харид қилиши мумкинлиги таъкидланган.

Теги :
Jamiyat