$
 12814.78
-14.29
 13442.70
97.9
 123.50
-1.41
weather
+26
Кечаси   +14°

Беморларнинг 96%и вакцина олмаган ССВ аҳолини вакцина олишга чақирди

vaksina1

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабар беришича, шу йилнинг январь ойида Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига мурожаат қилган беморларнинг 96 фоизи (8243 нафар) коронавирусга қарши вакцина эмланмаган.

Касалланганларнинг бор-йўғи 4,1 фоизи (358 нафар) CОВИД-19га қарши эмланган. Уларнинг орасида ўлим ҳолати кузатилмаган.

Вакцина олмаган беморларда касаллик ўта оғир даражада кечиб, ҳатто, ўлим ҳолатлари ҳам бор.

Шундан келиб чиқиб вазирлик яна бир бор аҳолини ўз саломатлигига эътиборли бўлиб, коронавирусга қарши вакцина олишга ҳамда бустер доза билан эмланишга чақирмоқда.