$
 12910.15
-14.77
 14660.77
40.1
 159.78
-0.16
weather
+26
Кечаси   +14°
oguads

Сентябрь ойида Ўзбекистон 15 та давлатга салкам 35 минг тонна узум экспорт қилди

Сентябрь ойида Ўзбекистон 15 та давлатга салкам 35 минг тонна узум экспорт қилди

Ўзбекистон сентябрь ойида 15 та давлатга салкам 35 минг тонна узум экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг 1 октябрь ҳолатига кўра, қиймати 84,6 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 86,5 минг тонна узум маҳсулоти хорижга экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 8,9 минг тоннага кўп.

Жумладан, сўнгги 9 ой давомида Ўзбекистон энг кўп Россияга 39,1 минг тонна, Қозоғистонга 34,3 минг тонна, Қирғизистонга 12,3 минг тонна ҳамда Белорусь давлатига 317,1 тонна узум экспорт қилган.

Шунингдек, шу йилнинг сўнгги 9 ойида энг кўп узум экспорт қилган ҳудудлар қуйидагилар бўлди:

Тошкент вилояти – 24,3 минг тонна;

Фарғона вилояти – 22,2 минг тонна;

Наманган вилояти – 9,5 минг тонна;

Хоразм вилояти – 6,6 минг тонна.