$
 12600.14
10.14
 13642.17
-23.02
 135.92
-0.05
weather
+26
Кечаси   +14°

Сирдарёда эркак ўзини ўлдига чиқариш учун ваҳший жиноятга қўл урди

Сирдарёда ўзини ўлдига чиқарган эркак ваҳший жиноятга қўл урди

Бош прокуратура Матбуот котиби Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 100% куйиб кетган жасад топилганлиги иши юзасидан янги тафсилотларни эълон қилди.

Қайд этилишича, аввалроқ мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Қотиллик аломатлари (ёниб кетган) бўлган номаълум шахс мурдаси билан бирга “COBALT” русумли автомашина ҳам топилган. Номаълум мурда мазкур автомобилни ижара шартномаси асосида ҳайдаб юрган фуқаро Файзулло П. эканлиги тахмин қилинган. Бироқ жиноят жойи кўздан кечирилганда ўша ерда ётган ароқ шишаси идишида бошқа бир шахс – фуқаро Сергей С.нинг бармоқ излари аниқланган.

Шундан сўнг Сергей С.нинг онаси ва укаси сўроқ қилинган. Яқинлари томондан марҳумнинг доимий иш жойи йўқлиги, қурилиш ишларида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб юриши, муқаддам ўғирлик билан судлангани, мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиши, воқеа содир бўлган куни уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги баён этилган.

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида марҳум деб тахмин қилинган Файзулло П. аслида тирик бўлиб, Оҳангарон шаҳрида яшириниб юрганлиги аниқланган.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Охангарон шаҳридаги хонадонларининг бирида яширинган Файзулло П. ушланган.

Жиноят иши бўйича сўроқ қилинган Файзулло П. ўз айбига иқрор бўлиб берган кўрсатмасида “COBALT” автомашинасида Тошкент шаҳар ҳудудида киракашлик қилиб юрганида айрим фуқаролардан 4,1 минг АҚШ долларини алдаб олгани, қарз бўлиб қолгани, уларни қайтаришнинг имкони бўлмагани сабабли нотаниш шахсни ўлдириб, ўзини ўлдига чиқариб қўрсатиш режасини тузганлигини билдирган.

Маълум бўлишича, Ф.П. 2021 йил 28 май куни Учтепа тумани, 20-мавзесида баклашка териб юрган рус миллатига мансуб, ўзига нотаниш шахс – Сергей С.ни кўриб, унга иш таклиф қилиб, ўзининг бошқарувидаги “COBALT”га ўтқазиб, дўкондан олинган ароқни ичириб, Сирдарё вилояти ҳудудидаги овлоқроқ жойга олиб келган ҳамда ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдирган.

“Ҳозирда гумонланувчи процессуал тартибда ушланган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда”, дейилади хабарда.

Теги :
Жамият