$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Қизил, сариқ ва яшил рейсларга қайси давлатлар киради? Ўзбекистонга кириш тартибига ўзгартириш киритилди

Қизил, сариқ ва яшил рейсларга қайси давлатлар киради? Ўзбекистонга кириш тартибига ўзгартириш киритилди

Аввалроқ хабар берилганидек, Республика махсус комиссияси қарори билан 15 авгусдан бошлаб карантин чекловларига бир қатор енгилликлар берилди.

Шу билан бирга, Ўзбекистонга кириш-чиқиш тартибига ҳам бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг тавсияларини инобатга олиб, шунингдек, мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистонга хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинга олишнинг янги тартиби жорий этилди. Жумладан, хорижий давлатлардан кириб келаётган шахсларни карантинда сақлаш муддати 14 кун этиб белгиланди.

Шунингдек, янги тартибга кўра,

– карантин муддатини шахснинг хоҳишига кўра карантин марказларида ёки меҳмонхоналарда ўтказиш тартиби сақлаб қолинади;

– карантин муддати шахснинг даволаш профилактика чора-тадбирларини амалга оширишга розилигига кўра, карантинда сақлаш муддати врачлар кузатуви остида даволаш-профилактика чора-тадбирларини амалга оширган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тавсия этилган дори воситаларини қабул қилган) ҳолда 7 кун этиб белгиланади (бунда 7 кунлик карантиндан сўнг тест натижаси манфий бўлганда шахс карантин марказидан чиқарилади).

Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан кириш бўйича қуйидаги тартиб амал қилиши белгиланди:

— санитария-эпидемиологик вазият барқарор бўлган (яшил рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар карантин назоратига олинмайди;

— коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камайган (сариқ рейслар) — (охирги 10 кун ушбу мамлакатларда бўлиб турган) Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида уй карантини назоратига олинади;

— коронавирус инфекцияси билан касалланиш ҳолатлари камаймаган (қизил рейслар — эвакуация рейслари) — Ўзбекистон Республикасига кириб келган шахслар 14 кун давомида карантин назоратида сақланади.

Республика махсус комиссиясининг қарори билан Ўзбекистон Республикасига хорижий давлатлардан фуқароларни кириши бўйича тоифага ажратилган давлатлар рўйхати тасдиқланди ҳамда ушбу рўйхат ҳар ҳафтада янгилаб бориши белгиланди. Мазкур рўйхатга асосан:

— яшил рейслар сифатида – Хитой Халқ Республикаси, Тайланд, Малайзия, Жанубий Корея, Грузия, Венгрия, Латвия, Япония;

— сариқ рейслар сифатида – Европа Иттифоқи давлатлари (Буюк Британия ва Испания бундан мустасно), Озарбайжон;

— қизил рейслар сифатида бошқа барча давлатлар белгиланди.