$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистонда зилзила қайд қилинди

Ўзбекистонда зилзила қайд қилинди

Ўзбекистонда ҳудудида ер силкинишлари кузатилди. Маҳаллий вақт билан 12:39да зилзила кузатилган.

Маълум бўлишича, зилзиланинг эпицентри Ўзбекистоннинг ғарбий қисмида Фарғонадан 10 км узоқликда, Қўқондан 64 км узоқликда қайд қилинган. Зилзила кучи эпицентрда 5,2 магнитудада қайд қилинган.

Тошкент шаҳри ҳудудида ер қимирлаши тахминан 2-3 баллни ташкил қилган.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабарига кўра, зилзила магнитуда М=5,3ни ташкил қилган. Чуқурлик 10 км. Зилзила эпицентридан Тошкентгача масофа жанубий-шарқий йўналиш бўйича 244 кмни ташкил қилган.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Тошкент : 244 км, 2 балл.

Наманган : 93 км, 3 балл.

Aндижон : 87 км, 4 балл.

Фарғона : 26 км, 5 балл.

Гулистон : 252 км, 2 балл миқдорида сезилган.