$
 12829.07
-15.14
 13344.80
-163.46
 124.91
-2.44
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон аҳолиси сўнгги тўққиз ойда 477,5 минг нафарга кўпайди

Ўзбекистон аҳолиси сўнгги тўққиз ойда 477,5 минг нафарга кўпайди

Сўнгги тўққиз ойда Ўзбекистон аҳолиси сони 477,5 минг нафарга кўпайди. Бу ҳақда Статистика қўмитаси ахборот хизмати хабар қилди.

Маълум қилинишича, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 2020 йил 1 октябр ҳолатига кўра 34 382,7 минг кишини ташкил этиб, охирги 9 ой давомида 477,5 минг кишига ёки 1,4 % га кўпайди. Бунда шаҳар аҳолиси сони 17 млн 401,9 минг кишини, қишлоқ аҳолиси сони 16 млн 980,8 минг кишини ташкил этди.

Жумладан, аҳоли сони ҳудудлар бўйича Қорақалпоғистон Республикасига 1,9 млн, Андижон вилоятига 3,2 млн, Бухоро вилоятига 1,9 млн, Жиззах вилоятига 1,4 млн, Қашқадарё вилоятига 3,3 млн, Навоий вилоятига 1 млн, Наманган вилоятига 2,9 млн, Самарқанд вилоятига 3,9 млн, Сурхондарё вилоятига 2,6 млн, Сирдарё вилоятига 856,9 минг, Тошкент вилоятига 2,9 млн, Фарғона вилоятига 3,8 млн, Хоразм вилоятига 1,8 млн ва Тошкент шаҳрига 2,6 млн нафардан тўғри келади.