$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Ўзбекистон ва АҚШ Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этишда ҳамкорликни кучайтиради

Фото: Dunyo Фото: Dunyo

Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев АҚШ элчиси Жонатан Девид Ханник билан музокаралар ўтказди.

Учрашув давомида томонлар Афғонистондаги мавжуд вазиятни, Афғонистон йўналишида Ўзбекистон-Америка мулоқотини ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилди.

Элчи Ўзбекистон раҳбариятининг Афғонистон халқига гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича олиб бораётган сиёсатига юксак баҳо берди. Афғонистон муаммосини тинч йўл билан ҳал этиш масаласида Ўзбекистон ва Қўшма Штатлар ўртасида янада яқин ҳамкорлик қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Томонлар Афғонистонда миллий ярашувга имкон қадар тезроқ эришиш, мамлакат янги ҳукумати томонидан жаҳон ҳамжамияти олдидаги мажбуриятларини бажариш зарурлиги тўғрисида келишиб олди.