$
 12620.09
19.95
 13599.41
-42.76
 136.73
0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Тошкентда Венгрия университети очилади

Дебрецен университет

Бу ҳақда бугун Президент Шавкат Мирзиёев ва Венгрия бош вазири Виктор Орбан иштирокидаги музокаралар вақтида маълум қилинди. Қайд этилишича жорий йилда Тошкентда Дебрецен университети иш бошлайди.



Шунингдек, 2021-2022 ўқув йилида ўзбекистонлик талабалар учун Венгриядаги олий ўқув юртларида 100 дан ортиқ грант ажратилгани маълум қилинди.

Самарқанд ва Жиззах вилоятларида Венгрия тажрибасини татбиқ этиш режалаштирилмоқда.

Шавкат Мирзиёев томонидан Ўзбекистон ва Венгрия мамлакатлари ўртасида ҳар йили Минтақалар форумини ўтказиш таклиф этилди.

Венгриянинг илғор тажрибаси асосида Ўзбекистонда озиқ-овқат саноати, фармацевтика, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш, кимё ва машинасозлик соҳаларида янги лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Теги :
Жамият