$
 12844.21
-11.72
 13508.26
-62.46
 127.35
-0.81
weather
+26
Кечаси   +14°

Россия ҳукумати мамлакатда нолегал бўлиб турган ўзбекистонликларга имтиёз берди

Меҳнат мигрантларига микроқарзлар берилади

Россияда нолегал бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига рўйхатдан ўтиш ва рухсат берувчи бошқа ҳужжатларнинг амал қилиш муддати тугашидан қатъи назар Россия ҳудудида бўлишни қонунийлаштириши мумкин. Бу ҳақида Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси матбуот хизмати маълум қилди.

Бунинг учун миграция нормларини бузган ўзбекистонликлар 2020 йилнинг 15 декабригача яшаш манзили бўйича Россия ИИВ органларига мурожаат қилишлари лозим. Уларга нисбатан маъмурий чиқариб юбориш, депортация қилиш, илгари берилган вақтинчалик яшаш учун рухсатнома, яшаш учун рухсатнома, ишлаш учун рухсатнома ва патентни бекор қилиш, шунингдек, Россияга киришни тақиқлаш каби чоралар қўлланилмайди. Шундан сўнг фуқаролар яна яшаш манзили бўйича миграция рўйхатидан ўтишлари ва меҳнат патентларини олишлари мумкин.

Теги :
Jamiyat